Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Долзарб

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум якунлари аҳоли ҳаётини яхшилашга муҳим ҳисса қўшади


БУХОРО, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Форс кўрфазидаги араб давлатларидаги аҳоли пунктлари бўйича дастурининг (UN HABITAT) минтақавий бюроси раҳбари Амира ал-Ҳассан «Дунё» АА учун берган интервьюсида «Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича парламентлараро глобал ҳамкорлик» халқаро форумидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Ушбу тадбирда иштирок этишимдан асосий мақсад Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги тажрибаси билан танишиш, фикр алмашиш, 2030 йилгача ўзи учун устувор йўналишларни белгилаб олган мамлакатлар учун аниқ умумбашарий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Бундан ташқари, форумда аҳолишунослик дастуримизнинг БРМларга эришиш борасидаги асосий ёндашувлари, мақсад ва уларга эришиш йўлларини тақдим этишни режалаштирганман.

Бу менинг Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Шундай бўлсада, мамлакатнинг ҳозирги босқичда ривожланиб бораётган динамикасини ҳис қилдим. Мамлакат раҳбариятининг «Ақлли шаҳарлар»ни ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт сифати билан боғлиқ барча соҳаларни ислоҳ қилиш истаги менда катта таассурот қолдирди.

Биз Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти билан таништирган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоевадан миннатдормиз. Биз миллий парламент глобал мақсадларга эришишга қандай ҳисса қўшаётгани ҳақида тасавурга эга бўлдик.

Форумдан умидларим жуда катта, чунки унинг мавзуси кенг миқёсда экспертлар иштирокини, шунингдек, самарали тажриба алмашишни ўз ичига олган. Анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига муваффақият тилайман. Ишончим комилки, унинг натижалари аҳоли ҳаётини яхшилашга  муҳим ҳисса қўшади.

Мавзуга оид

Европадан муносабат: Таълим - мамлакат у...

Европа Осиё тадқиқотлари маркази директори Акселс Готелснинг фикрига кўра, Президент Шавка...

Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг...

Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг ишлаш тартиби тўлиқ тикланди...

Сув хўжалиги вазирлиги: Амударё суви тош...

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Амударё билан боғлиқ хабарларга расмий жаво...

Сўнгги янгиликлар