Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Таълим

Барселона университети билан таълим ва илм-фаннинг қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

МАДРИД, 27 май. /«Дунё» АА/.  Испаниянинг Барселона шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган Олий таълим бўйича 3-бутунжаҳон анжумани ишида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоевнинг бир неча икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хусусан, Барселона университети ректорининг олий таълимдан кейинги ва бардавом кадрлар тайёрлаш лойиҳаси бўйича вакили Мария Кристина Санс билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ва Испания илмий доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, олий таълимда сифат кўрсаткичларини ошириш, тарих, археология, санъат, педагогика соҳалари бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Делегация раҳбари У.Тошкенбоев томонидан Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида инсон капиталини ривожлантириш, ёшларни ҳаётга тайёрлаш ва “ҳеч ким ортда қолмайди” тамойили асосида олиб борилаётган таълим тизими трансформацияси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, Мария Кристина Санс Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо берар экан,  Барселона университетидаги илмий мактабларни Ўзбекистондаги йўналишлар билан таққослаш асносида ўзаро яқин соҳа вакиллари ўртасида икки томонлама учрашувларни амалга ошириш йўли билан ҳамкорлик йўналишларини янада батафсил муҳокама қилишга чақирди.

Унинг айтишича, бу билан нафақат олимлар, балки магистратура, докторантура босқичи вакиллари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкин.

Учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича ҳамкорлик ва мулоқотларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Бундан ташқари, ушбу амалий сафар доирасида мамлакатимиз делегацияси томонидан Массачусет технология институти ва Помпеу Фабра университети раҳбарияти билан ҳам қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим дастурларини такомиллаштириш ва академик мобилликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани баробарида ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Латвия «Uzbekistan GTL» за...

Кеча Латвия пойтахтида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Рига техника университети...

Ўзбекистон элчихонаси: ТДИУда Буюк Брит...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Порт...

Буюк Британия мутахассислари Ўзбекистонд...

Лондондаги элчихонамиз Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни...

Сўнгги янгиликлар