Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Жамият

Байрутда зилзила кучига тенг портлаш содир бўлди


ТОШКEНТ, 5 август. /«Дунё» АА /. Кеча Ливан пойтахти Байрут портида содир бўлган кучли портлаш натижасида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 3 мингдан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, деб хабар бермоқда  «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

«Euronews» телеканалига кўра, портлаш Байрут портининг асосий қисмини вайрон қилган ва шаҳарнинг аксарият биноларга зарар етказган.

Хорижий ОАВларнинг хабар беришича, портлаш  натижасида қатор давлатлар, шу жумладан Россия ва Қозоғистоннинг дипломатик ваколатхоналари биноларига ҳам зиён етган.

Дастлабки маълумотларга кўра, божхона томонидан мусодара қилинган ва портда сақланаётган 2 минг 700 тонна аммиакли селитра портлаб кетган.

Кўп одамлар шиша парчалари билан яраланган. Портлаш содир бўлган жойдан бир неча километр узоқликда жойлашган биноларга ҳам зарар етказилган. Сейсмологларнинг таъкидлашича, портлаш Рихтер шкаласи бўйича 4,5 магнитудали зилзила кучига тенг бўлган.

Айни пайтда ўт ўчирувчилар Байрут портида портлаш натижасида келиб чиққан ёнғин ва бошқа талофатларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ёнғин ўчирилгандан сўнг қутқарувчилар қолдиқларни аниқлаш ишларини бошлайди, деб хабар бермоқда «Euronews».

Мавзуга оид

Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 34 ми...

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳола...

Ўзбекистон дунёдаги бахтли мамлакатлар р...

БМТ "Жаҳон бахтлилик ҳисоботи"ни (World Happiness Report) эълон қилди....

Қозоғистон чегарасида тўпланган Ўзбекист...

Россия ва Қозоғистон билан олиб борилган музокаралар натижасида чегарада тўпланган ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар