Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Март/2023   Ҳамкорлик

Беларусда мамлакатимиз конституциявий ислоҳотларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

МИНСК, 19 март. /”Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонасида Беларусь олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Сардор Донаев, ушбу олий ўқув юрти мутасаддилари ҳамда Беларусь Миллий техника университетининг профессор- ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистоннинг конституциявий ислоҳотларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди,   деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мазмуни ва туб моҳияти, юртимизни янада барқарор ривожлантириш, мамлакатимизнинг янгиланган ташқи сиёсати ва иқтисодий тараққиёт, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида эришилаётган муваффақиятлар, шунингдек, конституциявий ислоҳотларнинг концептуал бандлари, мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар ҳамда ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.  

Хусусан, Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилишдаги устувор йўналишлар, шу жумладан, суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат тамойилларни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, ўқитувчилар мақомини юксалтириш, ёшлар ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этишлари учун давлат томонидан зарур шарт-шароитлар яратиш, рақобатбардош миллий иқтисодиётни рағбатлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар кўриш, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада фаоллаштиришга оид мавзуларда тақдимотлар ҳам ўтказилди.

Шу ўринда жорий йил март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталари ҳамда Конституциявий суди мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак референдум юксак демократия мезонлари асосида ўтиши учун мамлакатимизда катта тайёргарлик кўрилаётгани қайд этилар экан, ватандошларимиз ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга даъват қилинди.

Тадибрда иштирок этган юртдошларимиз ўз чиқишларида конституциявий ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Учрашувда, шунингдек, маданий-маърифий тадбирларни биргаликда ташкил этиш, юртимиз байрамларини нишонлаш орқали ўзбек халқининг миллий қадриятларини хорижий мамлакатда кенг тарғиб қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Майдзуру шаҳрининг ян...

Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Майдзуру шаҳрининг янги сайланган мэри Акицу Ка...

Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирлари и...

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов бугун юртимизга ташриф буюрг...

Ҳинд компанияси Ўзбекистон пойтахтида з...

индистоннинг «Aakash Healthcare» компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчаси барпо эт...

Сўнгги янгиликлар