Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Жамият

Беларусда Наврўз шукуҳи давом этмоқда

МИНСК, 25 март. /«Дунё» АА/. Беларусь давлат университети лицейида Наврўз айёми тантаналари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Фаластин давлатлари дипломатик ваколатхонлари вакиллари ҳамда Беларусда таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирок этишди.

Байрам тантанаси давомида ўзбекистонлик талабалар томонидан тайёрланган маданий дастур меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбирда ўзбек халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид тарғибот материаллари тарқатилди.

Байрам меҳмонларига ўзбек миллий таомларидан палов ва кўксомса  улашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон синовларни муваффақиятли енги...

Хитойлик экспертлар "Дунё" АА мухбирига интервью берди....

Россиядан 918 нафар ватандош поездда Тош...

Ушбу рейсни ташкил этишда мамлакатимиз Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликлари, бошқа тегишл...

Жанубий Кореядан табрик: Ўзбекистон байр...

Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири - мустақил Ўзбекистоннинг «Давлат байро...

Сўнгги янгиликлар