Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Сайёҳлик

Беларусь компаниялари Бўстонлиқ ва Зомин туманларида эко-уйлар қуради


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, Беларусь компанияларининг Бўстонлиқ ва Зомин туманларида  эко-уйлар қуриш имкониятларига оид масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантиришга доир ҳукуматлараро келишув тайёрланмоқда. 

Мазкур келишув жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида имзоланиши режалаштирилган.

Келишув икки томонлама туристик салоҳиятни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистондан Беларусга ва Беларусдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилади. Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ-чанғи курортларини тарғиб қилишга, шунингдек мамлакатимизнинг инвестицион лойиҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. 

Мавзуга оид

Жанубий Кореянинг “КАТА” уюшмаси сайёҳла...

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг Сайёҳлик...

Президент қарори асосида «My garden in t...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12 февралда «Ўзбекистон Ре...

Венада Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ме...

Мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси Ўзбекистоннинг туризм бренди элчиси Гертруда Тауҳа...

Сўнгги янгиликлар