Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Январь/2023   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Беларусь пойтахтида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

МИНСК, 2 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонасида Беларусь олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Беларуснинг қатор олий билим юртларида ўқиётган ёшларимиз давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасини онлайн шаклда диққат билан тинглаганини ва ушбу муҳим ҳужжатда баён этилган фикр-мулоҳазалар, белгиланган долзарб вазифаларни чуқур ўрганаётганини маълум қилди.

Тадбир иштирокчилари Мурожаатнома ҳар бир талабамизда катта қиғиқиш уйғотгани ҳамда унда белгиланган вазифалар келгусида улар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

“Ушбу тарихий ҳужжатда таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ёшларнинг замонавий билим осоҳиблари бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимиз аҳолиси мактабгача таълимдан тортиб доимий малака оширишгача бўлган жараёнлар билан қамраб олинади. 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилишида мамлакатимизнинг жадал ривожланиши, салмоқли ютуқларга эришиши, халқ фаровонлигининг оширилиши масалалари ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражаси билан чамбарчас боғлиқлиги ифодаланганини биз, ёш авлод вакиллари бутун борлиғимиз билан ҳис этмоқдамиз ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ғоялар ва амалий сайи-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, деди Баранович давлат университети 4-курс талабаси Фарангиз Туркбоева.

Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети 1-курс магистранти Валижон Раҳматуллаев Мурожаатномадаги биринчи устувор йўналиш ижроси доирасида вазирлик ва идоралар сони қисқартирилиши, ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул этиб белгиланишига эътибор қаратиб, ушбу жараён профессионал давлат хизматчилари фаолиятини йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олди олинишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Беларусь давлат озиқ-овқат ва кимё технологиялари университети 4-курс талабаси Фаррух Ҳайитовнинг фикрича, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган ҳар бир йўналиш, шу жумладан “ижтимоий давлат” тамойилига асосланган Янги Ўзбекистонни қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда ўта муҳим ва ечимини кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалалар бўлиб, бу ёшларга келгусида танланган мутахассисликлар бўйича мақсадли изланишлар олиб боришга даъват этади.

Мулоқот доирасида талаба ёшлар юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда Янги Ўзбекистон тараққиёти, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.

Давра суҳбати якунида 2022 йилда элчихона томонидан ўтказилган турли тадбирларда фаол иштирок этган талабаларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўз...

«Сада ал-Балад», «Миср ал-Балад», «The Arab Diplomacy» ва «Савт аш-Шаъб» ахборот агентлик...

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» журналида давлатимиз раҳбарининг 20 декабрь куни Олий Мажлис ва...

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Италиянинг «L'Opinione delle Liberta» онлайн нашри саҳифасида "Ўзбекистоннинг 2023 йилдаг...

Сўнгги янгиликлар