Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Сентябрь/2020   Илм-фан

Беларусь ва Ўзбекистон ёзувчиларининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Беларусь Ёзувчилар уюшмалари вакиллари икки мамлакат ўртасидаги адабий ҳамкорлик, бу борадаги муаммо ва истиқболдаги режалар ҳақида фикр алмашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Zoom платформасида онлайн тарзда ўтган давра суҳбатида Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси сиёсий маслаҳатчиси Дониёр Обидов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи Рустам Мусурмон, ёзувчи, шоир ва драматург Қўчқор Норқобил, ёзувчи ва таржимон Рисолат Ҳайдарова, шоир Азиз Саид, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Раҳматулла Назаров, вазирлик масъул ходими Фатҳулла Абдураҳмонов иштирок этди.

Ҳамкор мамлакатдан Беларусь Ёзувчилар уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, “Звязда” нашриёти директори Алесь Карлюкевич, “Литература и мастацтва” газетаси бош муҳаррири Алексей Чарота, “Нёман” журнали бош муҳаррири Юлия Алейченко, Якуб Колас номидаги Давлат адабий мемориал музейи директори Александр Храмой қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон – Беларусь адабий муносабатлари соҳасида эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар, ташаббуслар ҳақида сўз борди.

Алишер Навоий асарларини беларусь тилида нашр этиш, “Младосц” журналининг замонавий ўзбек шеъриятига бағишланган махсус сонини нашрга тайёрлаш, Қўчқор Норқобилнинг Иккинчи жаҳон урушининг илк кунларига бағишланган “Урушнинг биринчи куни” китобини ўзбек, рус ва беларусь тилларида чоп этишга келишиб олинди.

Суҳбатда, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг замонавий беларусь адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, хусусан, беларусь ёзувчилари Алесь Бадак, Лариса Рублевская, Олег Ждан ҳикоялари, беларусь болалар адабиёти намуналарини ўзбек тилига ўгириш бўйича амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мавзуга оид

“Илмдан бошқа нажот йўқ”...

Ш.Умаров ва У.Муҳаммадиевнинг «Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси», Б.Амонов ва Н.Қобилов...

“QS Global Education News” номли нуфузли...

“QS EECA рейтингидан жой олган Ўзбекистоннинг ягона институти” сарлавҳаси остида Тошкент и...

Қозоғистонда ўзбек миллий адабиёти онлай...

Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда ўзбек а...

Сўнгги янгиликлар