Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Январь/2021   Ватандошларимиз

Бельгиядагни ватандошларимиз Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшишга тайёр


БРЮССЕЛЬ, 29 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида ушбу давлатда яшайдиган ўзбек диаспорасининг бир гуруҳ фаол вакиллари иштирокида “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини хориждаги ватандошларга етказиш ҳамда 2021 йил - «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги» йилида Мурожаатномада кўтарилган устувор вазифалар асосида юртдошлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар муҳокамасига бағишланди.

Мазкур анжуманга Дания, Люксембург ва Нидерландия мамлакатларида истиқомат қиладиган, турли халқаро ташкилотлар ва хусусий секторда ишлайдиган ватандошлар ҳамда олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар онлайн тарзда боғланди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатнома бўйича тақдимот ўтказилди. Ҳужжатнинг мазмун-моҳияти барча қатнашчиларга етказилди, унда билдирилган фикрлар, режалар ҳамда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий йўналишлардаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди. Мурожаатнома барча соҳа вакиллари учун дастурий ҳужжат экани таъкидланди.

“Давра суҳбати”га онлайн боғланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили Зокир Обидов Ўзбекистонда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда хорижда яшаётган, юқори билим ва тажрибага эга бўлган ватандошлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ўтган йилларда қўмита томонидан амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди.

Мурожаатномада юртимиздаги турли миллат вакиллари ҳамда хориждаги юртдошлар билан ишлаш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти, кўлами ва ижро механизмига тўхталиб ўтди. Қўмита вакилининг фикрича, ватандошларимиз томонидан тузилган уюшмалар, диаспорал ташкилотлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Чунки хориждаги юртдошларимиз қалбида она замин билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлаш, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлар орасида урф-одатларимиз ва она тилимизни кенг ёйишда бундай тузилмаларнинг ўрни катта.

Шу муносабат билан, бугунги кунда хориждаги фаол ватандошлар билан ҳамкорликда ўзбек тили, тарихи ва маданиятини онлайн ўқитиш механизми ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Анжуман давомида Бенилюкс мамлакатлари ва Данияда истиқомат қилувчи ватандошлар билан алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида элчихона томонидан 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган маданий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар режасининг лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, тадбирда қатнашган юртдошлар Ўзбекистон раҳбариятининг ватандошлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдириб, Мурожаатномада баён қилинган таклиф ва ташаббусларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Хусусан, 30 июль Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» деб эълон қилинганини ҳамда ватандошлар фондини тузиш бўйича ташаббусни юқори баҳолади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Бутунжаҳон ёшлар ассоциасиясининг Бельгиядаги вакили билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг яна...

Бугун, 6 май куни «Е-8» визаси асосида мавсумий ишларда вақтинча фаолият олиб бориш учун Ў...

Туркияда қийин аҳволга тушиб қолган вата...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуз...

Сенат Раиси Санкт-Петербург шаҳрида вата...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясин...

Сўнгги янгиликлар