Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

15/Октабрь/2021   Долзарб

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида «Яшил» энергетика бўйича халқаро форумни ўтказиш бўйича таклифи алоҳида эътиборга лойиқ


БРЮССЕЛЬ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Чакар «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон Президентининг Олий Евросиё иқтисодий кенгаши саммитидаги нутқида илгари сурган таклифларининг долзарблигини таъкидлади.

 - Ўзбекистон мазкур тузилмада кузатувчи мақомига эга бўлишига қарамай, мамлакат етакчиси  ўз нутқида Тошкент ва ЕОИИ ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди.

 ЕОИИ аъзолари Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий шерикларидир. Шу сабабли мамлакат ушбу халқаро тузилмага кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун самарали майдонча сифатида қарамоқда. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш, саноат кооперцияси, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва бошқалар йўналишларда ўзаро боғлиқлик мавжуд.

Адолат билан айтганда, Ўзбекистон ўз ҳамкорларининг барчаси билан бу соҳалардаги алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Менимча, бу мамлакат раҳбариятининг миллий манфаатларга қаратилган сиёсати изчиллигидан далолат беради.

Айниқса, Ўзбекистон раҳбари экологик кун тартибига алоҳида эътибор қаратиб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлагани менда катта таассурот қолдирди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатларни Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди. Келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида «Яшил» энергетика бўйича халқаро форумни ўтказиш бўйича таклифни алоҳида эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайман.

Шуни таъкидлашни истардимки, Шавкат Мирзиёевнинг нутқи ҳар доимгидек амалийлиги билан ажралиб турди. Бундан ташқари, ушбу нутқ Евросиё иқтисодий иттифоқи атрофида бирлашган барча мамлакатлар халқларининг фаровонлигига хизмат қиладиган умумий натижаларга эришишга қаратилди.

Мавзуга оид

Нидерландиядан муносабат: Глобал муаммол...

Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Чакар Ўзбекистон Президентининг бугу...

Покистон элчиси Саййид Али Асад Ғилоний:...

Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Саййид Али Асад Ғилоний «Дунё» ахборот агентлигига берг...

«UNWTO» Европа минтақавий комиссияси йиғ...

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссиясинин...

Сўнгги янгиликлар