Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи натижалари минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга


БРЮССЕЛЬ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини “Дунё” ахборот агентлиги учун Энергетика хартияси котибиятини кенгайтириш бўлими бошлиғи Марат Тертеров қуйидагича изоҳлади:

– Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё ва Евроосиёда иккита асосий ва етакчи давлатлардир.

Булар сиёсий, иқтисодий йўналишда, хусусан, биз Энергетика хартиясида яқиндан кузатиб турган энергетика иқтисодиётида турли соҳаларда минтақада етакчилик қилаётган иккита жуда муҳим ҳамкорлардир.

Ташриф икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги, божхона фаолиятини тартибга солиш, Қозоғистон томони кўп йиллар давомида бой тажриба тўплаган космосга оид икки томонлама ҳужжатларга бой бўлди.

Бу ташриф минтақадаги бошқа давлатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Икки давлат раҳбарлари учрашиб, юксак мулоқотни амалга ошираётгани бошқаларга ҳам минтақа аҳолиси манфаати йўлида ҳамкорлик қилиш, биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигидан далолат беради.

Биз минтақани фаол ривожланаётганини ҳам кўряпмиз. Марказий Осиё вакиллари иштирок этадиган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Икки давлат Президентлари кўмагида бу жараён янада ривожланади.

Мавзуга оид

Америкадаги ватандошлар Президентимизнин...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ялпи йиғилишидаги м...

Қирғизистондан муносабат: Сўнгги бир неч...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи якунлари Қирғизис...

Париждан муносабат: Ўзбекистон минтақави...

Франция экспертлар ҳамжамияти вакиллари «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон...

Сўнгги янгиликлар