Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистоннинг замонавий қиёфаси жадаллик билан ўзгариб бормоқда


БРЮССЕЛЬ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов кеча «Jucon»  юридик фирмаси асосчиси Жан де Брабандер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, Жан де Брабандер Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашади.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистонга бир неча бор сафар қилдим. Ўз навбатида, мамлакатнинг келгуси тақдирини белгилаб берадиган муҳим сиёсий тадбирда иштирок этиш учун яна бир маротаба Тошкентда бўлишни ўзим учун катта шараф деб биламан, - деди Жан де Брабандер.

«Jucon»  асосчиси Ўзбекистон тараққиётининг изчиллик касб этган мазмун-моҳиятини эътироф этди: «Ўзбекистонга қилган ҳар бир сафарим давомида мамлакатнинг замонавий қиёфаси жадаллик билан ўзгариб бораётганига гувоҳ бўламан. Бу, айниқса, инфратузилманинг ривож топаётганида кўзга ташланади - миллий қадриятлар ва шаҳарсозликнинг замонавий ёндашувлари уйғунлашган янги иншоотлар қад ростламоқда».

Учрашувда суҳбатдош Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатидаги иштирок дастури билан танишиб чиқди.

Мавзуга оид

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистонда...

Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси баронесса...

Сеулда Евроосиё туркшунослик институти д...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Евроосиё туркшунослик институти директори О ...

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон том маън...

Мамлакатимиз элчихонаси ҳамда Туркия маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Хориждаги тур...

Сўнгги янгиликлар