Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Апрель/2021   Илм-фан

Бельгиялик олим Қорақалпоғистонда балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам бериш истиқболларини ўрганмоқда


БРЮССЕЛЬ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси таниқли олим, Гент университети профессори Патрик Соргелоос билан видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳа менежери Пол Шумахер ҳам иштирок этди.

Томонлар бельгиялик мутахассисни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг артемия ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинлаш, шунингдек, лойиҳани молиялаштириш учун GIZ маблағларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Таъкидлаш керакки, артемия Artemia турига мансуб сув қисқичбақасимонларининг умумий номидир. Ушбу қисқичбақасимонлар балиқ учун озуқа сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Артемия суви шўр кўлларда яшайди ва деярли барча қитъаларда учрайди.

Профессор Патрик Соргелоос иштирокчилар эътиборига дунёда артемия саноатининг бугунги ривожланиш ҳолати, шунингдек, уни Ўзбекистонда саноат усулида этиштириш истиқболлари, хусусан, лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Бельгиялик олим Қорақалпоғистондаги артемия ва бошқа сув жонзотларини кўпайтиришнинг ҳозирги ҳолати ва салоҳиятини таҳлил қилиш учун Ўзбекистонга май ойининг иккинчи ярмида сафар қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Олим Ўзбекистонга ташрифи давомида ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабалари ва республика балиқчилик саноати вакиллари учун маърузалар ўқишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Исроил технологияларидан Ўзбекистон қиш...

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги,...

Ёшлар Академиясининг Стартаплар платформ...

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси вакиллари Исроилнин...

Ўзбекистонлик ёш математиклар “Роcaтом” ...

Ўзбекистонлик ёш математиклар “Роcaтом” халқаро олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди...

Сўнгги янгиликлар