Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Ватандошларимиз

Берлинда Европадаги ватандошлар ўртасида футбол турнири ўтказилди

  БЕРЛИН, 31 май. /«Дунё» AА/. Жорий йилнинг 27-28 май кунлари Берлин шаҳрида «Давра» ўзбек-олмон маданий ва спорт жамияти томонидан  Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Европа мамлакатларида таълим олаётган ҳамда ишлаётган ватандошлар  ўртасида «Davra Cup-2023» футбол турнири ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўнинчи маротаба ўтказилаётган ушбу турнир ватандошларимиз ташаббуси билан  2013 йил ташкил этилган. Мусобақанинг мақсади ҳамюртларимиз ўртасида  ўзаро  алоқаларни мустаҳкамлаш, футболнинг оммавийлигини  таъминлаш, соғлом турмуш  тарзини тарғиб этишдан  иборат.

Мусобақанинг очилиш маросимида қатнашчиларга 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Конституциясига  ўзгартишлар киритиш  бўйича референдум мазмун-моҳияти ҳақида  сўзлаб берилди. Қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция  мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни, хусусан ёшларга оид давлат сиёсатини  ҳаёта тадбиқ  этишда  мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб  хизмат  қилиши таъкидланди.  

Шу билан бирга, Германия ёшлари ва жамоатчилигини ўзбек халқи тарихи,  маданияти, республиканинг замонавий тараққиёти билан яқиндан таништириш, мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар ва академик алоқаларни мустаҳкамлашда ватандошларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Футбол турнирида нафақат Германия федерал ерларидан, балки Чехиядан келган ватандошлардан тузилган 24 жамоа иштирок этди.

Турнир  бош совринини мусобақанинг 5 карра чемпиони «Мюнхен» жамоа қўлга киритди.

Чемпионатнинг  тантанали ёпилиш маросимида турнир ғолиб ва  совриндор жамоаларига  кубок ҳамда  медаллар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ҳар бир  позиция  бўйича  энг яхши футболчилар ва турнир тўпурарига ҳам  эсдалик совғалари топширилди.

Мавзуга оид

Томск шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистон...

Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан А.С.Пушкин номидаги Томск вило...

Хитойнинг Юньнань провинцияси ҳуқуқни му...

Ўзбеккистон элчихонаси ходимлари ва Юньнань провинцияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари х...

Бирлашган Араб Амирликларида мушкул аҳво...

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси ва Бирлашган Араб Амирликларида фаолият кўрсатад...

Сўнгги янгиликлар