Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

“Berliner Telegraph”: “Ташвишнинг бегонаси бўлмайди”


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 1 июнь. /“Дунё” АА/. “Berliner Telegraph” журнали веб-саҳифасида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига бағишланган “Ташвишнинг бегонаси бўлмайди” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифи вилоятда қайта тиклаш ва қурилиш ишлари қизғин давом этаётгани ва 1 сентябргача аҳоли янги уйларга кўчиб ўтиши ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев юз берган ҳодисадан зарар кўрган ҳудуд аҳолиси билан учрашув пайтида айтгани таъкидланади.

Материалда давлатимиз раҳбари янги бунёд этилаётган уйлар пойдеворига тамал тоши қўйгани айтилган. Муаллиф бутун Ўзбекистон аҳолиси сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзганини қайд этган. Шунингдек, хорижий давлатлар, ватандошлар ва ҳамкорлардан инсонпарварлик ёрдами келишда давом этмоқда, дея таъкидлаган немис нашри.

Журналист Германияда яшаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг Сирдарё вилояти аҳолисини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдаги иштироки ҳақида ҳам хабар берган. “Германияда яшаётган ўзбекистонликлар томонидан Сирдарё вилоятида табиий офатдан жабр кўрганлар учун 10 минг евродан ортиқ маблағ йиғилган. Бонн шаҳридаги “Германия-Ўзбекистон” дўстлик жамияти, "Ҳумо" маданий жамияти ва ушбу ҳодисага бефарқ бўлмаган фуқаролар гуманитар ёрдамни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси ушбу жамоат ташкилотларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Тўпланган барча маблағ жабрланувчиларга тарқатилади", - деб ёзади “Berliner Telegraph”.

Мавзуга оид

Ўзбекистон халқаро кўламда кузатилаётган...

Ўзбекистон халқаро кўламда кузатилаётган иқтисодий муаммоларга Covid-19 пандемияси ва Сард...

Жанубий Кореядаги ватандошлар ва дўстлар...

Жанубий Кореядаги ватандошлар ва дўстлар ёрдамида жорий йилнинг 15 май ҳолатига кўра, 35,5...

Сирдарёлик биродарлар билан руҳан, қалба...

Тожикистон Республикаси Суғд вилояти “Ўзбеклар маънавият ва маърифат” маркази раиси Илҳом ...

Сўнгги янгиликлар