Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Декабрь/2022   Ҳамкорлик

«Better Cotton Initiative» компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

СТОКГОЛЬМ, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев «Better Cotton Initiative»  халқаро нотижорат ташкилотининг операцион директори Лена Стаафгард билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Музокаралар чоғида «Better Cotton Initiative» ташкилотининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимиз пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштиришни жаҳон андозалари даражасида ташкил этишга кўмаклашиш бўйича режалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Швецияга экспортини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Лена Стаафгард «Better Cotton Initiative» ташкилоти ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкентда ўз ваколатхонасини очишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мавзуга оид

Сеулда Корея Республикаси Миллий полиция...

Сеул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Корея Республикаси М...

Ўзбекистонлик ва америкалик мутахассисла...

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Тошкент Давлат а...

Наманган вилоят ҳокимлиги ва Жанубий Кор...

Кинг Сежонг институти қишлоқ хўжалиги сиёсати бўлимининг менежери Сео Жанг-Вон бошчилигида...

Сўнгги янгиликлар