Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Президент

Биринчи Президент хотираси ёдга олинди

ТОШКЕНТ, 30 январь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун  Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


30 январь, Тошкент шаҳри. Анъанадагидек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди, деб маълумот бермоқда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Эл фидойиларини унутмаслик, яхши ишларини эслаш ва қадрлаш миллатнинг миллатлигини кўрсатадиган жиҳат. Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат, ҳам фазилатдир.

Маросимда ана шундай эҳтиром намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз манфаати йўлидаги тарихий ишлари, олижаноб хислатлари ёдга олинди.

Давлатимиз раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.  

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Келажакни ҳисобга...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ко...

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Марка...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг...

Ўзбекистон Президенти: Бу ерда қийинчили...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Мўйноқ шаҳрига келди...

Сўнгги янгиликлар