06/Ноябрь/2022 Иқтисодий дипломатия
ДУБАЙ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида “Soulsip Sunny General Trading LLC” компанияси раҳбари Мукеш Кочхар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизда инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш, жумладан, хорижий сармоядорлар фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар, уларга тақдим этилаётган имтиёз ҳамда преференциялар ҳақидаги сўзлаб берилди.
Мукеш Кочхар Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёни, ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган алоҳида эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
“Soulsip Sunny General Trading LLC” компанияси раҳбари мамлакатимизда энергетика, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳалар, логистика, савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида мазкур компания делегациясининг ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш мақсадида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.