Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Июль/2020   COVID-19

Бишкекда COVID-19 кенг тарқалиши ортидан янги чекловлар жорий қилинмоқда


БИШКЕК, 1 июль. /“Дунё” АА/. Қирғизистон пойтахтида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин вазият туфайли дўкон ва кафелар фаолиятининг янги тартиби тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қирғизистоннинг “Кабар” Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Бишкек мэри (ҳокими) Азиз Суракматов бошчилигида ўтган брифингда жамоат транспортлари (троллейбус, автобус ҳамда таксилар) соат 07:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 21:00 гача ҳаракатланиши, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари эса жамоат транспорт ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилиши маълум қилинган.

Кафе, ресторан ҳамда умумий овқатланиш шохобчалари соат 08:00 дан 20:00 га қадар, супермаркет, савдо марказлари эса 07:00 дан 19:00 гача, шаҳар ҳудудидаги барча бозорлар эса тонги соат 06:00 дан 17:00 га қадар фаолият кўрсатишига рухсат берилади.

Шаҳар мэри (ҳокими) парк, сайилгоҳлар ҳамда одамлар оммавий тўпланадиган ва дам олиш жойларига ташрифлар чекланишини ҳам айтиб ўтган. “Мазкур талабларни бузган шахслар қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди. Қайд этилича, назорат рейдлари сони оширилади ва жарималар огоҳлантиришларсиз қўлланилади”, - деди у.

1 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 439 та ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 195 ҳолат Бишкек ҳиссасига тўғри келмоқда. Республика бўйлаб жами 5 минг 735 нафар коронавирусга чалинган фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, шундан 2 минг 443 нафари дарддан фориғ бўлган, 62 нафар бемор эса ҳаётдан кўз юмган.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Қора...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан Қорақалпоғистонга юборилган инсонпарварлик ...

Ўзбекистонда яратилган тизим Жаҳон соғли...

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги С...

Ўзбекистонда яна 179 кишида коронавирус...

11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

Сўнгги янгиликлар