Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Октабрь/2021   Парламент

«БМТ-Аёллар» тузилмасининг янги ижрочи директори 2022 йилда Ўзбекистонга келади


ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган учинчи Евроосиё аёллар форуми иштирок этаётган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти раиси Танзила Норбоева кеча «БМТ-Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Алия Эл-Яссир билан учрашди, деб хабар бьермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, унда томонлар Ўзбекистон билан гендер бўйича, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Танзила Норбоева Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ютуқлари ҳақида сўзлаб, «БМТ-Аёллар» тузилмаси билан ҳамкорлик ўтган йили мулоқот йўлга қўйилиши билан мунтазамлик касб этганини таъкидлади. Ўз навбатида, Алия Эл-Яссир Сенат Раислиги раҳбарлигида Мулоқотда превентив дипломатия ва аёллар тадбиркорлиги соҳасида минтақадаги хотин-қизлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

«БМТ-Аёллар» тузилмаси минтақавий директори Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни олқишлашини таъкидлаб, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган ишлар қўллаб-қувватланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда Ўзбекистон гендер тенглик бўйича энг илғор ва бу йўналишда намунали мамлакат ҳисобланади.
У шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Мулоқотнинг якуний мажлисида иштирок этишини тасдиқлади. Шунингдек, «БМТ-Аёллар” тузилмасининг янги ижрочи директори Сима Сами Бахуснинг келгуси йилда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон 2023 йилда велоспорт бўйича О...

Кеча Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбо...

Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котибин...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТни...

Сенат Раиси: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи да...

Сўнгги янгиликлар