Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2020   Жамият

БМТ Аҳолишунослик фонди лойиҳаси доирасида онлайн учрашув ўтказилди


ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев ташаббуси билан онлайн йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ички ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Йиғилиш БМТ Аҳолишунослик фондининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситхонова, Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган стандарт амалиёт тадбирларни акс эттирувчи тўплам лойиҳаси ўрганиб чиқилди. Таклифлар кўриб чиқилиб, жойларда ушбу йўналишлар бўйича семинар тренинглар ва ўқув-машғулотларини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Росс...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Россиянинг академик Б...

Глобал экологик жамғарма Ўзбекистон учун...

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Марказий Осиё бўйича минтақавий мув...

VI Халқаро армия ўйинларининг тантанали ...

Москва вилоятида жойлашган Патриот паркида VI Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими б...

Сўнгги янгиликлар