Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Июль/2022   Ҳамкорлик

БМТ Бош котиби Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга амалий ташрифи доирасида кеча БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

 Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.

 Антониу Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.

 Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам  фикр алмашди.

Мавзуга оид

Тошкент тиббиёт академиясида Жанубий Кор...

Аввал хабар қилинганидек, Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро алоқалар де...

Самарали ҳамкорликнинг муҳим асоси...

ЕХҲТ ДИИҲБ яқинда ўз расмий сайтида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Презид...

АЭХА Ўзбекистон билан ядро инфратузилмас...

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) таклифига биноан мамлакатимиз делегацияси ...

Сўнгги янгиликлар