Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Февраль/2021   Экология

БМТ Бош котиби табиат билан муносабатни ўзгартиришга чақирди

ТОШКEНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ Атроф-муҳит дастурининг (ЮНEП) янги ҳисоботини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ Янгиликлар марказига асосланиб.


БМТ раҳбари ўз нутқида табиатга нисбатан олиб борилаётган ҳалокатли муносабатни тўхтатишга чақирди. «Узоқ вақт давомида биз табиат билан бемаъни ва жонга қасд қилиш урушини олиб бормоқдамиз, - деди у. - Бу атроф-муҳитнинг ифлосланишига, биологик хилма-хилликнинг йўқолишига, иқлим ўзгаришига олиб келди ва энг ачинарлиси бундай уринишлар бутун инсоният саломатлигига жиддий  таҳдид  солмоқда».

ЮНEПнинг «Табиат билан ярашиш» деб номланган ҳисоботида таъкидланишича, бу асрда сайёрамизда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилиши мумкин. Бу эса инсониятни фалокат ёқасига олиб келади. Мавжуд 8 миллиондан ортиқ турдаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг бир миллондан ортиқ тури йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 6,5 миллион кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда. Яна 1,8 миллион киши, асосан, болалар сувнинг ифлосланишидан вафот этмоқда.

ЮНEП атроф-муҳит ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва глобал исиш муаммоларига кўплаб ечимлар таклиф этмоқда.

Биринчи навбатда, ҳукуматлар бу борада аниқ ва тезкор чоралар кўриши керак. Масалан, зарарли газлар чиқиндиларига солиқ солиш, қазиб олинадиган ёқилғи ва табиатни бузадиган қишлоқ хўжалиги амалиётларини субсидиялашни тўхтатиш ва яшил иқтисодиётга сармоя киритишни бошлаш зарур.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қил...

Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусип...

Оролбўйи ҳудуди аҳолисини қўллаб-қуватла...

Жорий йил 21 майдан 5 июлга қадар юртимиз бўйлаб «Мўйноққа мадад» экологик хайрия велома...

ИТСВ: Оролбўйи минтақасини барқарор риво...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирли...

Сўнгги янгиликлар