Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Июль/2021   Парламент

БМТ Бош котибининг ўринбосари: Ўзбекистонда фуқаросизликни камайтириш соҳасида муҳим натижаларга эришилди


ТОШКЕНТ,  8 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Женевада Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошчилигидаги делегация билан БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссарининг ўринбосари Жилиан Триггс ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон билан БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон билан БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Ушбу ҳамкорлик алоқалари ўзаро ишонч ва том маънодаги шерикликка асосланган.

Кейинги йилларда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ўзаро муносабатлар айниқса фаол тус олди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан 2021 йил бўйича Қўшма иш режаси ишлаб чиқилди ва ушбу режа муваффақият билан бажарилмоқда.

Мазкур ҳужжат доирасида биргаликда миллий ва минтақавий миқёсларда семинар ва ўқув тренинглари ўтказилди. Шунингдек, фуқаросизлик ва қочоқлар масалаларига оид халқаро норматив-ҳуқуқий амалиётни миллий ҳуқуқни қўллаш амалиётига татбиқ этиш бўйича ўқитувчилар учун модуллар ишлаб чиқилди.

Жилиан Триггс Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда фуқаросизликни камайтириш соҳасида муҳим натижаларга эришилганини эътироф этди.

Бундан ташқари, у БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Тошкентга фуқаросизлик билан боғлиқ масалаларни, хусусан, БМТнинг 1961 йилги тегишли Конвенциясининг ратификация қилиниши орқали ҳал этишда амалий кўмак беришга тайёр эканини тасдиқлади.

Учрашув якунида томонлар қатор ўзаро манфаатли масалалар бўйича қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олди.

Мавзуга оид

Сенат қўмитасида навбатдаги ялпи мажлисд...

Бугун Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвес...

Республика кенгаши: Жорий йилнинг ўтган ...

Кеча Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг навбатдаги ...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғи...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун амалий ташриф билан мамлакатим...

Сўнгги янгиликлар