Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Октабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

БМТ ЕИК «Барқарор ривожланиш учун инновациялар» Ўзбекистон миллий шарҳини тайёрлайди


ЖEНEВА, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонаси дипломатлари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) делегатлари билан видеоконференцалоқа форматида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» доирасида бўлиб ўтди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикасининг «Барқарор ривожланиш учун инновациялар» миллий шарҳини тайёрлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ва 2020-2021 йилларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ЕИК дастур менежери Якоб Фексер лойиҳанинг асосий йўналишлари бўйича батафсил тақдимот қилди. Миллий шарҳга тайёргарлик 5 босқичда амалга оширилиши таъкидланди. ЕИК вакили бошқа мамлакатларда миллий шарҳларни тузиш тажрибасига асосланиб, Ўзбекистон томонига келгуси тадқиқотлар давомида батафсил ўрганиб чиқиш учун махсус иқтисодий зоналар, қишлоқ хўжалигидаги янгиликларни тарғиб қилиш ва экспортга йўналтирилган хизматларни ривожлантириш каби йўналишларни таклиф қилди.

Музокалар натижасида ЕИК ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида яқин ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек, «Барқарор ривожланиш учун инновациялар» Ўзбекистон миллий шарҳини тайёрлаш учун кейинги учрашувларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореянинг саноат чиқиндиларини қ...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари «KC Green Materials» компанияси билан музокар...

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги иқтисодий т...

Ўзбекистон Республикасининг Канададаги элчихонаси Канада компаниялари ва якка тартибдаги ...

Британия ассоциацияси билан кимё саноати...

«Ўзкимёсаноат» ассоциацияси ва Буюк Британиянинг тозаловчи воситалари ва гигиена маҳсулот...

Сўнгги янгиликлар