Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

БМТ ФАОга аъзо Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳани рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги: имкониятлар ва муаммолар» мавзуси доирасидаги иккинчи учрашуви видеоконференция шаклида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкил этилди. Унда БМТ агентликлари ва халқаро молия институтларининг минтақавий вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирнинг мақсади Марказий Осиёда ФАОга аъзо давлатларда «рақамли қишлоқ хўжалиги» атамаси, шунингдек, соҳани янада ривожлантириш учун рақамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ўз сўзида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2020 йил Ўзбекистонда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинганини таъкидлар экан, бу борада махсус Давлат дастури қабул қилинганини маълум қилди. Шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон—2030» кенг кўламли дастури ишлаб чиқилиб, унда мамлакатни тубдан рақамли ўзгартириш кўзда тутилгани билдирди.

— Соҳанинг расмий регулятори сифатида бизнинг вазифамиз бизнес субъектларини рақамли форматга муқаррар ўтиш учун тайёрлашдир,  — деди Ж.Хўжаев.— Энг муҳим вазифалар қаторида агрологистик марказлар ва қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш бўйича минтақавий тармоқ яратилишини қайд этишимиз лозим. Улар ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда умумий мажмуага бирлаштирилади.

Иштирокчилар COVID-19 инқирози, ҳукуматлар ва хусусий сектор мавжуд технологияларни тез суръатларда кенгайтириш ва инқироз шароитида ечим топиш стратегияси ва механизмларини амалга ошириш қобилиятига эга эканини таъкидлашди. Мобиль пул, электрон тўловлар, электрон тижорат ва актга асосланган ахборот ва консалтинг хизматлари каби рақамли ечимлар аграр-озиқ-овқат тизими имкониятларини ошириши ва фермерларга муҳим техник хизматларни тақдим этиши мумкин.

— Яқин 20 йил давомида қишлок хўжалиги соҳасига баркарор асосда информацион технологиялар жорий этилади, — деди ФАО бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин.— Рақамли технологиялар кенг тадбиқ этилган қишлок хўжалиги нафақат иқтисодий тикланиш, балки унинг сифатини яхшилаш учун, айниқса, кичик ер эгалари ва  фермерлар учун ҳаракатлантирувчи кучга айланиши мумкин.

Мавзуга оид

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва дин...

Бугун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти А...

Ўзбекистонда Парламентаризмни ривожланти...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож...

Олий Мажлис палаталари фаолиятига “Элект...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ролини янада кучайтириш мақсадида улар фао...

Сўнгги янгиликлар