Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Май/2020   Сиёсат

БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси кўриб чиқаётган долзарб мавзуларга бағишланган иккинчи давра суҳбати якунлари тўғрисида


2020-йил 28-май куни БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан кўриб чиқаётган долзарб мавзуларга бағишланган видеоконференция шаклидаги навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференция Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда ташкил этилди.

Унда давлат органлари ва илмий-академик доираларнинг 40 дан ортиқ мутахассислари, хусусан Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ассоциацияси вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан “Давлат мансабдор шахсларининг чет эл жиноий юрисдиксиясидан иммунитети” ва “Ҳуқуқнинг умумий принциплари” мавзулари ҳамда ушбу мавзулар доирасида Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан ишлаб чиқилаётган моддалар ва хулосалар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида экспертлар кўрсатилган мавзулар бўйича фаол мулоқот шаклида батафсил фикр ва мулоҳазалар билан алмашдилар, шунингдек, Комиссиянинг ишлаб чиқаётган ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистоннинг мавқесига таклифлар тақдим этдилар.

Иштирокчилар томонидан ушбу турдаги давра суҳбатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги, шу билан бирга БМТ Бош Ассамблеяси Олтинчи (ҳуқуқий масалалар бўйича) қўмитаси доирасидаги иштирокини фаоллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти эртага Хитойдаги э...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньп...

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузурид...

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал и...

"Янги Ренессанс сари". Фильм...

Ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда БМТ Бош Ассам...

Сўнгги янгиликлар