Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Жамият

БМТ ИҲОКБ: Ўзбекистон БМТ шартномаси ва устав органлари доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини фаол бажараётган давлатлар қаторига киради


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг 2020 йилдаги фаолиятининг ҳисоботи эълон қилинди. Унда Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари ижобий баҳоланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳисоботда мамлакатимизнинг демократлаштириш, БМТ Низоми ва шартномавий органлари доирасида инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш соҳаларида эришган натижалари билан халқаро майдонда тез-тез эътироф этилаётган илғор давлатлар сафидан жой олгани таъкидланган.

Ҳужжатда БМТ тизимидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи органларнинг бир йиллик фаолияти билан боғлиқ маълумотлар келтирилган. Коронавирус инқирози бу борадаги ишларга салбий таъсир кўрсатгани қайд этилган.

БМТ Олий комиссари Ўзбекистонда маърузалар тайёрлаш ва БМТ тегишли институтларининг тавсияларини бажариш бўйича миллий механизм яратилганини юқори баҳолаган. Ўзаро ҳамкорликда ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти тўғрисида»ги кодекс лойиҳасига ҳам ижобий баҳо берилган.

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтлари глобал альянси ҳузурида аккредитациядан ўтгани муҳим натижалардан бири сифатида қайд этилган. Зеро, бу қадам амалдаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмиш Париж тамойилларига тўла мос келади.

Коронавирус пандемияси шароитига қарамай, мамлакатимизда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликда 2020 йилда тегишли хизматлар ходимларининг малака ва салоҳиятини ошириш ишлари изчил давом эттирилгани алоҳида таъкидланган.

 Хусусан:

- 200 та миллий субъект – карантин чоралари амал қилган шароитда одил судлов имкониятларидан фойдаланиши;

-25 нафар ҳуқуқшунос – эркинлик ҳуқуқи, одил судлов, қийноқлардан холи бўлиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмларидан фойдаланиш ва миллий судларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаши;

-суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 400 нафар ходими – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси хабарномалари билан ишлаш тартиб-таомилларини ўрганиши;

-44 нафар мутахассис – инсон ҳуқуқлари соҳаси билан шуғулланадиган фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаолияти ҳисобдорлиги ва мониторингини амалга ошириш борасида тажриба оширгани;

-180 нафар киши – Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция в Барқарор ривожланиш мақсадларини амалда татбиқ этиш доирасида ўтказилган семинарларда иштирок этгани.

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси кўмагида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи механизми доирасида берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича ўз оралиқ маърузасини тайёрлашга эришган саноқли давлатлардан бири экани ҳам эътироф этилган.

Ҳисоботда, Ўзбекистонда гендер тенглик масаласига устувор даражада эътибор қаратилаётгани муносабати билан Статистика бўйича давлат қўмитаси томонидан 2020 йилда аёлларга нисбатан камситишларга доир муаммо Кўп индикаторли комплекс тадқиқотлар рўйхатига киритилгани муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида қайд этилди.

Мавзуга оид

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишн...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекист...

Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши...

Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши – Қирғизистон Президенти Ўзбекистон ҳақида фикр б...

Ўзбекистонда кўз касалликларини даволаш ...

Бу борадаги келишув мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси вакилларининг Флорида штати Кўз тў...

Сўнгги янгиликлар