Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Иқтисодиёт

БМТ Тараққиёт дастури инновацион тадбиркорлик ва стартап дастурларини ривожлантиришга кўмаклашади


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Инновацион ривожланиш вазирлигида  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, М.Димовска Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларида 2022-2030 йилларда Республиканинг инновацион ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этишда ҳамкорлик ўрнатиш, ёшларнинг инновацион тадбиркорлиги, стартап дастурлари бўйича ҳамкорлик қилиш тамойилларини алоҳида таъкидлади.

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шаҳло Турдиқулова вазирлик давлат бошқаруви ва мамлакат иқтисодиётининг реал секторига инновацияларни жорий этиш бўйича ваколатли орган сифатида БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бораётганини маълум қилди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари стартап лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва бошқа йўналишларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Матильда Димовска, шунингдек, фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу йўналишда Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар алоқаларни кенгайтириш бўйича мунтазам учрашув ва музокараларни давом эттириш, муҳокама қилинган соҳаларда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Қирғизистон: ҳудудлараро ҳамк...

Қирғизистон Республикаси Норин вилоятининг Ат-Баши тумани ҳокими Нурбек Сатаров раҳбарлиги...

Ўзбекистон ва Германия транспорт вазирли...

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Ўзбекистон ва Германия транспорт вазирликлари билан бирга...

Банкротлик ва банкротликни тартибга соли...

Банкротлик ва банкротликни тартибга солиш соҳасида Малайзия билан ҳамкорлик ривожлантирила...

Сўнгги янгиликлар