Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Таълим

БМТда Халқаро биродарлик куни нишонланди

НЬЮ-ЙОРК, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Нью-Йорк шаҳрида БМТ Цивилизациялар альянси томонидан Халқаро биродарлик куни муносабати билан видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ташкилот бош котиби Антониа Гутерриш, унинг ўринбосари – БМТнинг Цивилизациялар альянси бўйича олий вакили Мигель Моратинос, қатор аъзо давлатларнинг доимий вакиллари, дин ва жамоат арбоблари қатнашди.

Анжуман иштирокчилари бугунги кунда рўй бераётган глобал жараёнларда инсонлар биродарлиги, ўзаро ҳурмат, маданиятлар хилма-хиллиги ва умумбашарий қадриятларни илгари суриш, маданиятлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантириш масалаларининг долзарблиги янада ошиб бораётганига урғу берди.

Ўзбекистон вакили ўз чиқишида тадбир иштирокчиларини мамлакатимизнинг диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, турли конфессияларнинг тинч-тотув яшаши борасидаги бой тажрибаси билан таништирди.  

Жумладан, Ўзбекистонда яшаётган барча халқларнинг диний эркинлигини таъминлаш, маданияти, анъана ва урф-одатларини авайлаб-асраш ва ривожлантириш борасида мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий асос яратилгани маълум қилинди.

Мамлакатимизнинг БМТ майдонида диний бағрикенглик масалаларини тарғиб этишга қўшган улкан ҳиссаси таъкидланди. 2018 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан илгари сурилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясининг бир овоздан қабул қилинганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, БМТ ва аъзо давлатлар вакилларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ давлатлари раҳбарларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган саммитида илгари сурилган 2023 йилда хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги форумини ўтказиш ташаббусининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.   

Ўзбекистоннинг БМТ, ташкилотга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан динлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни муҳофаза қилиш ва тарғиб қилишда яқин ҳамкорликка содиқлиги таъкидланди.

Маълумот учун: 2019 йил 4 февраль куни БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида ислом оламидаги нуфузли Aл-Aзҳар университети имом-хатиби, шайх Aҳмад ат-Тойиб ва Рим Папаси Франциск ўртасида «Дунё тинчлиги ва инсонларнинг биродарлиги тўғрисида»ги ҳужжат имзоланган. БМТ Бош Aссамблеяси томонидан 2020 йил 21 декабрда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 4 февраль Халқаро биродарлик куни, деб белгиланган.

Мавзуга оид

Мотуридийшунос олимлар халқаро илмий ҳай...

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марка...

Бухоро давлат университети ва Малайзия м...

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Бухоро давлат университети раҳбарияти ва Малайзия менежмен...

Мамлакатимиз адлия вазири Жанубий Кореяд...

Амалий сафар билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов мам...

Сўнгги янгиликлар