Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Июль/2022   Жамият

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакили Ўзбекистонда фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди

ТОШКЕНТ, 21 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Адлия вазирлигида  БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси Осиё ва Тинч Океани минтақавий бюросининг катта ходими М.Ройсс билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда БМТ вакили Ўзбекистонда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, айниқса фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юксак баҳо берди.

Ўз ўрнида, вазирлик ходимлари томонидан мамлакатимизда фуқаросизликни камайтириш, шу жумладан туғилишни ўз вақтида қайд этиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига оид масалалар ҳамда ушбу соҳада халқаро амалиётни ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олди.

Мавзуга оид

«Ғишткўприк» чегара божхона постига прес...

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси томонидан бир гуруҳ журналистлар, матбуот ...

Россиядан муносабат: Ўзбекистон давлат б...

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасида Ўзбекистон Республикаси давлат б...

Адлия вазири: биз ҳамкорлик қилишга тайё...

Аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигид...

Сўнгги янгиликлар