Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Мустақилликка 30 йил

Бобир Тўхтабоев: “Ватандош” фонди чет элда яшовчи ва фаолият юритувчи ватандошларимиз билан яқин ҳамкорлик қилишда кўприк вазифасини ўтайди


ПАРИЖ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Францияда яшовчи ватандошимиз, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган ЮНЕСКО халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Бобир Тўхтабоев “Дунё” АА учун берган интервьюси чоғида ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:

- Энг аввало, барча юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Мамлакатимиз элчихонасидаги ушбу санага бағишлаб ўтказилган тантанали тадбир чоғида Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланганим ҳаётимдаги унутилмас улкан воқеа бўлди. Бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман. Бу нишон Францияда истиқомат қилаётган барча ватандошларимизга берилган эътибор ва уларнинг Ўзбекистонга бўлган муҳаббатининг эътирофи, деб биламан.

Биз барчамиз Ўзбекистон фарзандимиз, чет элда бўлсак-да доимо она Ватан фикри билан яшаймиз. Бу юртда ота-онамиз, қариндошларимиз, дўстларимиз яшамоқда. Ватанимиз равнақи йўлида қўлимиздан келган барча ишларни қилишга доимо интиламиз. Мени қувонтирадиган жиҳатларидан бири шундаки, бугунги кунда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Айнан мана шу ёшлар Франция ва бошқа хорижий мамлакатларда Ўзбекистонимизнинг нуфузи ва мавқеини оширишга хизмат қилади.

Мен Францияда 25 йилдан буён истиқомат қиламан. Ҳеч муболағасиз айтишим мумкинки, сўнгги 4-5 йилда ватандошларга бўлган эътибор ва муносабат, ҳукуматимизнинг ғамхўрлиги ниҳоятда кучайди. Ватандошлар билан ҳамкорлик  тизимлаштирилган, аниқ йўналишлар белгилаб олинган тадбирлар орқали амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда кўплаб ўзбек ёшлари чет элларда меҳнат қилмоқда, таълим олмоқда. Улар, албатта, катта кучдир. Президентимиз томонидан уларга эътибор берилаётганлиги оқилона сиёсатнинг бир кўринишидир. Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилгани барчамизни жуда хурсанд қилди. Ишончим комилки, мазкур фонд ташаббус чет элда яшовчи ва фаолият юритувчи ватандошларимиз билан яқин ҳамкорликда ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Ушбу фонд фаолиятига фаол иштирок этишга ва  “Ватандошлар” жамоат фондини равнақ топишига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Мавзуга оид

Истамбулда бир гуруҳ фаол ватандош ва ту...

Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ...

“Ўзбекистон ва халқаро шериклар: мустақи...

Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонасида ана шундай мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди...

Ҳинд мутахассислари: Биз жаҳон ҳамжамия...

Таниқли ҳинд экспертлари мамлакатимизнинг асосий байрами — Мустақиллик куни муносабати би...

Сўнгги янгиликлар