Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Март/2020   Спорт

Бобоусмон Батуров боксчиларимиз орасида биринчи бўлиб Токио-2020 лицензиясига эга бўлди

ТОШКЕНТ, 8 март. /“Дунё” АА/. Иордания пойтахтида бокс бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир давом этяпти. Бироз аввал ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров 69 килограмм вазнда чорак финал жангини якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон  Миллий олимпия қўмитаси манбасига асосланиб.


Хитойлик Кионг Эрсунга қарши жанг олиб борган юртдошимиз 3 раунд якуни бўйича устунликни сақлаб, баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Ушбу ғалаба Батуровга Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим қилди.

Мусобақа регламентига кўра, 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 5 та квота ўйналмоқда. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, ярим финал йўлланмаси жиззахлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио–2020 Олимпия ўйинлари учун қўлга киритган йўлланмалари сони 15 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Олимпиада лицензияcи учун яна 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

 

Мавзуга оид

Спортнинг таэквондо (ИТФ) тури бўйича бо...

Ғолиб ва совриндорлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дипломи ҳамда эсдалик совғала...

«Samarkand Half Marathon» Ўзбекистон спо...

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon 2020» доирасида шаҳар ва клублар ўртасидаги ўтк...

Ўзбекистонлик чавандоз Латвиядаги турнир...

Ўзбекистонлик чавандоз Латвиядаги турнирда ғалаба қозонди....

Сўнгги янгиликлар