Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Ноябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Бокуда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

БОКУ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон давлат миграция хизмати раҳбари Вюсал Гусейнов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан фуқароларнинг хорижга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, уни диверсификация қилиш ва фуқароларнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун мамлакатлар географиясини кенгайтириш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Вюсал Гусейнов Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг бугунги даражасини юқори баҳолади. Озарбайжон Ўзбекистон билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратиб келаётгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Озарбайжон давлат миграция хизмати ҳузуридаги Миграция бўйича минтақавий ўқув маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон том маън...

Мамлакатимиз элчихонаси ҳамда Туркия маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Хориждаги тур...

Жанубий Корея томони меҳнат миграцияси ж...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасидан маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентли...

Франциянинг Гавр шаҳри билан минтақавий ...

Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Франция минтақалари билан алоқаларни янада кенгайтириш м...

Сўнгги янгиликлар