Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

10/Октабрь/2021   Жамият

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон миллий кутубхоналари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди


БОКУ, 10 октябрь. /«Дунё» АА/.. Озарбайжон пойтахтида VII Боку халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур маданий анжуманда таниқли жамоат арбоблари, фан, адабиёт, маданият, санъат, шунингдек, Озарбайжонда аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар дипломатия ваколатхоналари вакиллари ҳамда чет эллардан келган кўплаб меҳмонлар иштирок этишмоқда.

Ушбу кўргазма буюк озар шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишланган. Унда дунёнинг 200га яқин нашриёт ва матбаа корхоналари, китоб дўконлари ҳамда маданий марказлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси вакиллари ҳам қатнашмоқда.

6 октябрь куни иш бошлаган ушбу кўргазма-ярмаркада мамлакатимизнинг “Ўзбекистон” НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, “Ниҳол”, “Замин нашр”, “Ҳилол нашр” каби хусусий нашриётлари томонидан чоп этилган турли йўналишдаги нашрлар намойиш этилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад дунё ноширлари билан ўзаро тажриба алмашиш, ноширлик-матбаа ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда халқаро ноширлик соҳасининг сўнгги ютуқлари, замонавий технологияларнинг тадбиқ этилиши ва эришилган натижалар билан яқиндан танишишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – китобхонликни ривожлантириш ва оммалаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида ушбу халқаро тадбир доирасида элчихона шафеълигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва М.Ф.Ахундов номидаги Озарбайжон миллий кутубхонаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатга Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва Озарбайжон миллий кутубхонаси директори Керим Тахиров имзо чекди.

Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан Озарбайжон миллий кутубхонаси фондига озар тилида, араб имлосида битилган “Қардош кўмаги” қўлёзмасининг (1917 йил, Қозон) нусхаси ҳадя сифатида тақдим этилди.

VII Боку халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бугун ўз ишини якунлайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги БАЁНОТ...

“Саховат ва кўмак” жамғармаси ва унинг ж...

Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши, улардан фойдаланиш бўйича маъл...

VI Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-ти...

VI Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловига мезбонлик қилаётган Марка...

Сўнгги янгиликлар