Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Долзарб

Бокудан муносабат: Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентларининг ўзаро ҳамкорлик институтларини барпо этишдаги роли муҳим аҳамиятга эга

БОКУ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Озарбайжон эксперт ва таҳлилий доиралари вакиллари Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифини икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очганини таъкидламоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


Илгар Велизаде, «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари:

- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни Тошкентда самимий қабул қилиш ўзбек халқининг, шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг озар халқи ва унинг раҳбарига самимий, қардошлик туйғулари ҳамда чуқур ҳурматининг ифодасидир.

Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифининг кун тартиби ниҳоятда бой бўлиб, бу икки томонлама ҳамкорликнинг долзарблигидан далолат беради. Меҳмондўст ўзбек заминида бўлган дастлабки соатларда Президент Илҳом Алиев ҳамкасби Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги Мустақиллик монументини зиёрат қилди ва пойтахтнинг марказий туманларидан бирида  қурилган  Ҳайдар Алиев хиёбонининг очилишида иштирок этди. Тошкент аҳолисининг меҳмондўстлиги, Озарбайжон делегациясининг ушбу объектларга ташрифи чоғида улар кўрсатган самимий туйғуларда алоҳида намоён бўлди.

Шубҳасиз, бундай қабул ташриф дастурига ижобий таъсир кўрсатди ва унинг доирасида эришилган муҳим келишувларни амалга оширишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатди.

Ўтказилган учрашувлар ва имзоланган ҳужжатлар тўплами ушбу ташриф икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга сезиларли динамика беришига ишонаман.

Таъкидлаш жоизки,  яқин келажакда амалга ошириладиган қўшма Инвестиция фондини яратиш ғояси икки мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг шартига айланади, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига асос бўлади.

Бугунги шароитда томонлар нафақат савдо ҳажмини ошириш, балки аҳолининг катта қисмини иш билан таъминлайдиган юқори қўшимча қийматли тармоқларни яратиш бўйича ҳамкорлик орқали иқтисодий алоқалар сифатини яхшилаш ҳақида ҳам гаплашмоқда.

Томонлар икки мамлакат ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зоналарда маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида аҳамият бераётганини таъкидлаш жоиз. Икки томонлама ҳамкорликнинг ушбу янги шакли ҳам иқтисодий ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришга сезиларли ҳисса қўшади, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг сифат ва миқдорий хусусиятларининг ўсиши учун шароит яратади.

Фарҳод Маммадов, «Валдай» клуби эксперти:

- Озарбайжон ва Ўзбекистон икки томонлама ва  халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш учун улкан салоҳиятга эга давлатлардир.

Яқин 3-5 йил ичида улар ўз минтақаларида асосий транзит мамлакатлар бўлади.

Озарбайжоннинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг Ғарб билан, биринчи навбатда Туркия билан алоқаларини ривожлантириш имкониятларини очиб беради, Озарбайжон учун ШҲТ ва Хитой билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди.

Мамлакат раҳбарлари - Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг ўзаро ҳамкорлик институтларини барпо этишдаги роли муҳим аҳамиятга эга.

Мавзуга оид

Қирғизистондан муносабат: Сўнгги бир неч...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи якунлари Қирғизис...

Ташқи ишлар вазирлиги давлат тили қонун ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда хори...

Ўзбекистон Президентининг «P4G» саммитид...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган «Я...

Сўнгги янгиликлар