Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2023   Долзарб

Бокудан муносабат: Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга

БОКУ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Давлат бошқаруви академияси халқаро алоқалар ва ташқи сиёсат кафедраси мудири, юридик фанлари доктори, профессор, Фавқулотда ва Мухтор элчи Намиқ Алиев  «Дунё» АА учун интервьюсида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларини қуйидагича шарҳлади:  


– Ушбу ташриф Ўзбекистон-Қатар муносабатларида янги, тарихий босқични очади. Зеро, Қатар Давлати 1991 йил 30 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олганига қарамай, Қатар раҳбари Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрди.

Ташриф икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Самарқанддаги саммит ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаш учун муҳим сиёсий қадам бўлади. Ушбу ҳамкорлик фаол, конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқот сифатида тавсифланган кўп қиррали ва динамик ўсишга ўтиши жуда муҳим. Бунинг учун икки давлатнинг тарихи, маданияти ва динининг сўзсиз муштараклиги, бой маънавий мероси қулай замин бўлмоқда.

2022 йил 14-15 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида Қатарнинг ШҲТга мулоқот бўйича ҳамкор сифатида қўшилиши тўғрисидаги битим имзоланганини икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг алоҳида омили деб биламан. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналиши бўлиб, кўриб турганимиздек, у муваффақиятли ривожланмоқда. Бу БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар доирасида.

Мен ҳуқуқшунос сифатида 12 ҳужжатдан иборат икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари билан қизиқдим. Бу, албатта, 1997 йил 27 ноябрда имзоланган Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма баённомага асосланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муносабатларни муносиб даражада сақлаб туришдаги фаол ролини ҳам қайд этмоқчиман: делегациялар алмашинуви, сиёсий маслаҳатлашувлар ва музокаралар, Қатардан олий делегацияларни қабул қилиш, менга таниш бўлган машаққатли кундалик иш.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга.

Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланиб бораётгани пировард натижада ҳамиша маданий ҳамкорликка эришаётганини 2022 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Қатар пойтахтида ўтказилган Ўзбекистон маданияти кунлари ҳам яққол тасдиқлайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсати бутун туркий дунёнинг ҳурмати ва маъқулланишига сабаб бўлиб, у минтақада тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, Шарқ халқлари фаровонлигини оширишга қаратилган.

Мавзуга оид

Германияда Ўзбекистондаги ўзгаришлар жар...

Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлди.

Электр энергетикаси тармоғини ривожланти...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни электр энергетикаси соҳа...

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистонни...

Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, баронесса Алисон Сатти “Дунё” ААга берга...

Сўнгги янгиликлар