Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Сентябрь/2022   Спорт

Бўри IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг рамзий тимсоли сифатида танланди

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бўри IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг рамзий тимсоли сифатида танланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлиги маълумотига кўра, тасвир ташкилотчилар томонидан ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда тақдим этилди.

IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари жорий йил 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари Туркия шимоли-ғарбидаги Изник вилоятида бўлиб ўтади. Унда 102 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Қор қоплони III Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг рамзи сифатида қабул қилинган эди.

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари илк бор 2014 йилда Иссиқкўлда ўтказилган эди. Унда  Озарбайжон, Австрия, Афғонистон, Беларусь, Бразилия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Мўғулистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швеция, Жанубий Корея каби 19 давлатдан спортчилар иштирок этган.

 

Сурат «Анадолу» ААдан олинди

Мавзуга оид

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатин...

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида катталар ...

Қирғизистонлик чавандозлар Тошкентдаги х...

20-23 апрель кунлари Ўзбекистон пойтахтида ўтказиладиган Жаҳон кубоги босқичи доирасидан ў...

Ўзбекистон Республикаси байроғининг 29 й...

Ёшлар фестивали доирасида 15 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси байроғининг 29 ...

Сўнгги янгиликлар