Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Июль/2021   Ватандошларимиз

Бош консулхона ходимлари меҳнат мигрантлари шароитларини ўрганди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан меҳнат мигрантларига зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Дарница» нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг Пушкин шаҳарчасида жойлашган филиали ва «Рениссианс Констракшн» қурилиш компанияси ётоқхонасида учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда, шунингдек, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва «Uzbekistan airways» АЖнинг Санкт-Петербургдаги ваколатхоналари ходимлари ҳам қатнашди.

Маълумотларга кўра, «Дарница» МЧЖнинг Пушкин шаҳарчасидаги филиалида 150 нафар, «Рениссианс Констракшн» қурилиш компаниясида 200 нафарга яқин фуқароларимиз вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланишмоқда.

 Мулоқот чоғида юртдошларимиз Ўзбекистон Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва «Uzbekistan airways» АЖнинг ваколатхоналари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан танишди.

Жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирларга тайёргарлик ишлари ва уларда хориждаги юртдошларимизнинг иштироки ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам уларнинг эътиборига ҳавола этилди.

Ватандошларга маҳаллий давлатнинг қонун-қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда кечган суҳбат якунида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда турли тадбирлар ҳамда байрамларни нишонлашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Даниядан муносабат: Копенгагенда ўзбеки...

Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фондининг ташкил этилгани чет давлатларда яшаётган юртд...

“Олтин дафтар”га киритилган Корея Респуб...

Онлайн-мулоқот маҳаллий бошқарув органлари ва хориждаги ватандошларимиз ўртасида уларнинг ...

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қ...

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қилаётган мигрантлар яратилган шароитлардан мамнун...

Сўнгги янгиликлар