Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Ҳамкорлик

Бош консулхона ходимлари Приморск ўлкасида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳолидан хабар олишди

ВЛАДИВОСТОК, 27 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари 25 март куни Приморск ўлкаси Арсеньев шаҳрида (Владивосток шаҳридан 200 км. узоқликда) жойлашган ёғоч маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхонада меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ватандошларимизга мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси, Бош  қомусимизга киритилаётган ўзгартиришларнинг туб мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қонунчилик палатаси томонидан Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини – 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллангани қайд этилиб, юртдошларимиз жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтадиган муддатидан аввал овоз бериш жараёнларига фаол қатнашишга чақирилди.

Шунингдек, мулоқот қатнашчилари ҳукуматимиз томонидан меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, касб-ҳунарга мақсадли ўқитиш ҳамда чет элга уюшган ҳолда ишга юбориш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан таништирилди.

Мавзуга оид

Ҳинд компанияси Ўзбекистон пойтахтида з...

индистоннинг «Aakash Healthcare» компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчаси барпо эт...

Ўмонда ҳаво транспорти соҳасидаги ўзаро ...

Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини ош...

Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожла...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси вкиллари Ж...

Сўнгги янгиликлар