Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Долзарб

Бош консулхона ходимлари Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт институтида таҳсил олаётган ватандошларимиз билан учрашди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 4 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари консуллик округида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлар ва тадбирлар ўтказишни ўз ичига олган йиллик режа ижроси доирасида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт институтида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф давомида ваколатхона ходимлари институтнинг хорижлик талабалар билан ишлаш бўйича декани В.Пузирев ва мазкур олий билим юртида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.  Маълумотларга кўра, мазкур муассасада 124 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқийди. Бугунги кунда талабаларнинг аксарият қисми пандемия муносабати билан Ўзбекистондан туриб, масофавий тарзда ўқув жараёнида қатнашмоқда.

Ўзбекистонлик талабаларга Санкт-Петербург шаҳридаги консуллик ваколатхонаси фаолияти тўғрисида батафсил ахборот берилди. Хусусан, чет элга чиқиш паспортини расмийлаштириш, «Меҳр» хайрия жамғармаси орқали бир марталик ёрдам пули олиш ва битирувчиларнинг Ватанга қайтиб, ўзларига муносиб иш ўринлари билан таъминланишига оид масалалар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Анъанага кўра институт раҳбарияти билан келишган ҳолда ўзбекистонлик талабалар ичидан етакчи сайланди. Етакчи зиммасига институт ва Бош консулхона ходимлари кўмаги асосида талабаларнинг муаммоларини ҳал этиш ва турли маданий-илмий тадбирлар ташкил этиш вазифалари юкланди.

Ўз навбатида, талабаларни қийнаётган масалалар ўрганилди. Уларга ҳуқуқий-консуллик хизмати кўрсатилди.

Учрашув якунида талабалар Россия Федерацияси қонунчилиги талаблари, шунингдек, коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларга қатъий риоя этишга чақирилди.

Мавзуга оид

Тўғонлар ва бошқа гидротехника иншоотлар...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси...

Ўзбекистон ва АҚШ қонун чиқарувчилари ге...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ва АҚШ ...

Қозоғистон элчиси Сатибалди Дархан: Ўзбе...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси муносабати билан ўтказилган мар...

Сўнгги янгиликлар