Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Июнь/2020   Долзарб

Бош консулхона коронавирусга чалинган ўзбекистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятни назоратга олган


РОСТОВ-ДОН, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларда коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда университет администрацияси билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.

Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди.

 Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.

Маълумот ва бошқа саволлар бўйича Бош консулхонанинг қуйидаги телефон рақами ҳамда “Telegram” каналига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел.: +7 (863) 285-50-57, +7 (988) 586-70-35 (Telegram).

Мавзуга оид

“European Neighborhood Council” билан ҳа...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов “European Neighborhood Counc...

Франсис Гюри: Глобал инновацион индекс р...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Жаҳон интеллектуал мулк ташк...

Давлат хизматчилари активларини декларац...

«Давлат хизматчилари активларини декларациялашнинг замонавий механизмлари» мавзусида халқа...

Сўнгги янгиликлар