Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Бош консулхона меҳнат мигрантлари фаолиятини ўрганди


АКТАУ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Актаудаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу шаҳарнинг 18 кичик-туманида жойлашган «Актау ВС Строй» ва «Заман» қурилиш корхоналарида вақтинчалик ишлаш учун келган ватандошларимиз билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Бош консулхона  маълумотига кўра, ҳозирги кунда мазкур қурилиш корхоналарида 300 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат  қилмоқда.

Мулоқотда ватандошларимиз учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди, улар дуч келаётган масала ва муаммолар ҳақида сўралди.

Учрашувда қурилиш комапниялари мутассаддилари томонидан ишчиларга барча зарур шароитлар яратилгани билдирилди.  Жумладан, иш ва дам олиш вақтлари жадвали аниқ белгилангани, ойлик маошлар ўз вақтида бериб келинаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, фуқароларимиз консуллик ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қилди. Меҳнат мигрантларининг иш стажи Ўзбекистонда қандай расмийлаштирилиши, карантин даврида ўрнатилган тартиб қоидалар, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, меҳнат мигрантлари учун кредит олиш, Қозоғистон миграция қонунчилиги ва бошқа масалалар юзасидан саволларга батафсил жавоб берилди.

Тадбир иштирокчиларига, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами, янгиланишлар жараёни ҳақида  маълумот тақдим этилди. Қозоғистон қонунчилиги меъёрларига тўла амал қилиш, иш жойида меҳнат муҳофазаси ва карантин қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидланди.

Мавзуга оид

Ашхободда Алишер Навоий таваллудининг 58...

Туркманистон пойтахтида буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносаба...

ЖИДУ ва Венгрия Дипломатик академияси ра...

Мамлакатимизнинг Венадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон и...

Ўзбекистон элчиси Ватикан раҳбарига ишон...

Ўзбекистон Республикаси элчиси Жаҳонгир Ғаниев жорий йил 4 декабрь куни Рим-католик черков...

Сўнгги янгиликлар