Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Бош консуллик томонидан бўлажак умумхалқ референдумига бағишланган тадбир ўтказилди

 НОВОСИБИРСК, 26 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги томонидан жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбир – умумхалқ референдумига бағишланган on-line тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда ҳудудда фаолият кўрсатадиган ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари, фаол ватандошлар, профессор-ўқитувчилар, тадбиркор ва ишбилармонлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида олиб борилаётган Конституциявий ислоҳот Ўзбекистоннинг келгусида ҳам барқарор тараққий этишига, халқимиз фаровонлиги юксалиши, юртимизнинг янада обод бўлиши ва Ватанимизнинг дунёдаги обрў-эътибори янада ортишига қаратилган устувор вазифаларни бажаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда, шунингдек, Забайкал ва Красноярск ўлкалари, Омск, Томск ҳамда Кемерово вилоятларидаги ўзбек жамоат бирлашмалари   раҳбарлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жумладан, Забайкал ўлкаси “Ўзбекистон халқи кенгаши” худудлараро жамоат бирлашмаси раҳбари, Забайкал давлат гуманитар-педагогика университети профессор-ўқитувчиси Тохир Мадиёров мамлакатимиздаги ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг хориждаги ватандошлар ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари ўз натижасини бераётганлигини қайд этди.

Тадбир якунида барча ватандошлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Мавзуга оид

Жиддадан муносабат: Конституциявий ислоҳ...

Саудия Арабистонидаги бухорийлар диаспораси вакили Абдулазиз Турди Наманганий «Дунё» АА уч...

Буюк Британиядаги ватандош: Конституцияд...

Буюк Британиянинг Брунэл университетида таҳсил олаётган ватандошимиз Жавлонбек Исроилов ян...

Сўнгги янгиликлар