Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Май/2021   Маданият

Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 12 май . /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Ўзбекконцерт” маълумотига таяниб.


Анжуманда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон халқ артистлари клуби раиси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Рустам Абдуллаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Дилором Омонуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Юнус Тўраев, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Гулшаной Турсунова ва бошқа таниқли ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар серқирра ва бетакрор ижодкор Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижоди, босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб, ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Мавзуга оид

Анвар Тожибоев: Ўзбекистон - Ҳиндистон м...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш мақсади...

III Тошкент халқаро амалий санъат биенна...

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Замонавий амалий санъат: декор ва услуб» номли ...

Туркияда Ўзбекистоннинг буюк мутафаккирл...

«Хива – Туркий дунё маданияти пойтахти» халқаро дастури доирасида мамлакатимизнинг Туркияд...

Сўнгги янгиликлар