Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Май/2021   Долзарб

Брис Рокфей: БМТ Бош ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган резолюциянинг якдил қабул қилиниши Ўзбекистоннинг дадил ташаббусидир


ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Франциянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлари вакили Брис Рокфей «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилингани ҳақидаги фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашди:

- Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинганини алоҳида таъкидлашдан ғоят мамнунмиз. Бу жуда дадил ҳаракат. Ушбу ютуқ билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини табриклайман.

Франция Қорақалпоғистоннинг ривожланишидан манфаатдор. Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва иқлим соҳасида турли қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мамлакатимиз глобал миқёсдаги ушбу саъй-ҳаракатларда иштирок этишга тайёр.

Мен Қорақалпоғистон, Нукус шаҳри ва Оролбўйида бир неча марта бўлганман. Тўғрисини айтсам, Ўзбекистоннинг ушбу минтақаси гўзаллиги ва унинг бепоён чўллари мени ҳайратга солди. Тез кунларда юртингизнинг ушбу гўзал ҳудудига яна сафар қилиш умидидаман.

Яқинда Франция ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазири Франк Риестер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Турли соҳаларда 20 та битим имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида атроф-муҳит, экология ва иқлимни сақлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кейинги 5 йил давомида 1 миллиард евро миқдорида маблағ ажратишни назарда тутувчи битим имзоланди. Таъкидлаш керакки, бу, ўз навбатида, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Мавзуга оид

Италиядан муносабат: Марказий ва Жанубий...

Италиянинг «Eurasia 24» онлайн-журналида «Ўзбекистон: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги...

ИҲТ Бош котиби: Биз Ўзбекистонга ташкило...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хади Сулаймонпур «Дунё» ААга берган интервь...

АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик соҳасида...

АҚШ Халқаро диний эркинлик Комиссияси (USCIRF) 2005 йилдан буён илк бор Давлат департамент...

Сўнгги янгиликлар