Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2021   Иқтисодиёт

Британия компанияси билан Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди

ЛОНДОН, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва “Гулистон” эркин иқтисодий зонаси вакилларининг Буюк Британиядаги «Klinger UK» компанияси лойиҳа директори Оливер Бейч билан онлайн-музокаралари ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Тадбир чоғида ҳамкорлик ўрнатилиши ва «Klinger UK» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш юзасидан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

1923 йили ташкил этилган «Klinger UK» компанияси саноат зичлагичлари, прокладка ва клапанлар ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси сифатида жаҳонда ном қозонган «Klinger Group» трансмиллий корпорацияси таркибига киради. Бундай маҳсулотлар автомобилсозлик, энергетика, фармацевтика, нефть-газ, кимё, целлюлоза-қоғоз саноати ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади.

Компания қатор мамлакатларда ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, дунёнинг 60 давлатида фаолият олиб боради.

Мавзуга оид

Қиймати 120 минг доллардан зиёд тарвуз м...

Мамлакатимизда етиштирилаётган тарвуз энг кўп қўшни Қозоғистонга (113,5 тонна) экспорт қил...

Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг юқори по...

Парламентлараро иттифоқ (ПИ) расмий веб-саҳифаси 2021 йил учун «Сиёсатда аёллар» инфографи...

Сўнгги янгиликлар