Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Май/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Британия парламенти аъзоси билан «яшил энергетика» ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди


ЛОНДОН, 16 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Умумпартиявий парламент гуруҳи аъзоси, лорд Колин Мойнихан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лорд Колин Мойнихан Консерватив партиядан сайланган таниқли сиёсатчи ҳисобланади. У турли йиллар давомида спорт вазири ва Буюк Британия Олимпия ассоциациясининг раиси бўлган. Шунингдек, уни машҳур спорт устаси – академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби сифатида ҳам яхши билишади.   

Суҳбат чоғида британиялик сиёсатчига Ўзбекистонда рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини, шу жумладан, парламентлараро йўналишдаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама этилди.

Лорд Колин Мойнихан Ўзбекистон раҳбариятининг ислоҳотлар ўтказишга содиқлиги, конструктив минтақавий сиёсатини, шунингдек, Марказий Осиёдаги муаммоларнинг ҳал этилишида мамлакатимиз тутган муҳим ўринни қайд этди. Сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари таъминланиши соҳаларида қўлга киритилган муваффақиятларга юқори  баҳо берди.

Сиёсатчи иқлим ўзгариши муаммолари долзарб аҳамият касб этаётган ҳозирги шароитда Ўзбекистонни жорий йил ноябрь ойида Глазгода бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон иқлим саммитида (СОР-26) фаол иштирок этишга чақирди. Лорд Колиннинг айтишича, бу ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг яна бир мезони бўлиб қолиши мумкин.

Парламент спорт қўмитасининг аъзоси сифатида лорд Колин Мойнихан спортни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашишни ҳамда  ҳамкорликни ривожлантириш учун икки мамлакатнинг спорт ташкилотлари ўртасида алоқалар ўрнатилишига кўмаклашишга тайёр эканини изҳор этди.

Мавзуга оид

«БМТ-Аёллар» минтақавий директори Ўзбеки...

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов «БМТ-Аёллар» тузилмасининг Европа в...

Ўзбекистон элчиси Латвия Журналистлар ую...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвия Журналистлар уюшмаси президенти ва «Neatkariga ...

ЕХҲТ вакили билан коррупцияга қарши кура...

Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЕХҲТ) доимий вакили, элчи ...

Сўнгги янгиликлар