Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Брюсселда Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди


БРЮССЕЛЬ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасида дипломатик корпус вакиллари, Британиянинг «MACE Magazine» журнали Брюссель бюроси раҳбарияти иштирокида Ўзбекистонда ўтган Президент сайлови якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, уларнинг натижалари дунёда кенг эътироф этилаётгани алоҳида таъкидланди. Давлат ва ижтимоий қурилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд - ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш, мувозанатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш каби масалалар халқаро ҳамжамиятнинг доимий диққат марказида экани қайд этилди.

«MACE Magazine» журналининг Брюсселдаги бюроси раҳбари Ричард  Милсон Ўзбекистонда юқори даражада ташкил этилган ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан ўтган Президент сайлови билан  қутлади. Унинг сўзларига кўра, иқтисодий ислоҳотлар, минтақавий сиёсат ва республиканинг жаҳон майдонидаги нуфузини ошириш билан боғлиқ улкан имкониятлар очилаётган Ўзбекистонга яқиндан назар ташлаш  керак.

Хабар берганимиздек, «MACE Magazine» журналининг навбатдаги сонларидан бири сўнгги беш йил давомида иқтисодий тараққиётда юқори натижаларга эришган Ўзбекистон ҳаётига бағишланиши режалаштирилмоқда.

- Сайловнинг самарали ташкил этилгани билан Ўзбекистон халқига самимий қутловларимни билдираман, - деди Ричард  Милсон.  – Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишда ЕИ делегацияси ЕХҲТ билан бирга иштирок этганинидан хабардормиз. Ушбу миссия вакиллари сайлов жараёнини ижобий баҳолади - бу ҳам ўзбек халқининг буюк ғалабасидир. Овоз бериш натижаларидан жуда мамнунмиз ва Ўзбекистон билан самарали ҳамда конструктив ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан умидвормиз.

Мавзуга оид

Эрондан муносабат: Мен ўз овозимни Янги ...

ронда ташкил этилган 53-сонли сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида Теҳрон ва...

Ўзбекистон Президенти сайловига мамлакат...

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига ре...

Жанубий Кореядан муносабат: Президент са...

Жанубий Кореянинг ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёе...

Сўнгги янгиликлар