Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Сиёсат

Брюсселда Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


БРЮССЕЛЬ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Шимолий Атлантика альянси Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакил Хавьер Коломин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Альянсни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билиши ва томонлар учун манфаатли бўлган масалаларнинг бутун кўлами бўйича алоқаларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланди.

Қўшма саъй-ҳаракатлар самарасида Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги мулоқот ҳар икки томон манфаатлари йўлида ривожланишда давом этиши қайд этилди.

Ҳарбий қурилиш соҳасидаги туб ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон Қуролли кучларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Бу жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириш, уларни интеллектуал ва психологик тайёрлаш масалалари муҳим аҳамиятга эга.

Бу борадаги муҳим йўналишлардан бири хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланади.

Учрашувда Альянснинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Тан...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева амалий ташриф билан Жен...

МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларин...

Кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофа...

Шавкат Мирзиёев кўз олдимизда Ўзбекистон...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига дун...

Сўнгги янгиликлар